АсосийJamiyat

Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида “Nexia” ёниб кетди

'Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида “Nexia” ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 5-январь куни соат 13:52 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “101” қисқа рақами орқали М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳудудидан ўтувчи 942-километрида енгил автомобил ёнаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.  

Маълум бўлишича, воқеа жойига ФВБдан қутқарувчилар бўлинмаси юборилган. Шунингдек, ёнғин жойига Сирдарё вилояти Сардоба тумани ёнғин-қутқарув қисмидан ҳам 1 та бўлинма етиб келган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ.

Аниқланишича, “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Нехиа"нинг шу йўналишдаги юк автомобили билан тўқнашуви оқибатида бетон тўсиққа бориб урилган ва ёнғин келиб чиққан.  

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бошқа янгиликлар