Талабалар учун авиачипталар ҳам бепул алмаштириб берилади. Қўшимча рейслар ҳам қўйилади.
Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ раиси ўринбосари Шуҳрат Худойқулов Халқаро пресс-клуб сессиясида маълум қилди.
➖ 10 январгача харид қилинган авиачипталар 23 январгача режалаштирилган рейсларга бепул қайта бронь қилинади;
➖ 23 январга қадар талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички авиарейсларга 50% чегирма муддати узайтирилди;
➖ Бундан ташқари авиакомпания жорий йилнинг 20 – 23 январь кунлари қўшимча рейслар амалга оширади.






