Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва унинг турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажоновнинг никоҳи қонунан бекор қилинди. Бу ҳақда актёр “Бекажон” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Мен оиламда ундай бўлди, бундай қилмоқчимиз, деб жар солмоқчи эмасман. Биз қонунан ажрашдик, бор гап шу”,—деди актёр Райҳон билан муносабатлари ҳақида гапирар экан.
Актёр ўз сўзларига қўшимча қилар экан, бўлажак турмуш ўртоғи қандай феъл-атворга эга бўлиши ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:
“Оилада аёл бироз маккора бўлиши керак, дейишади. Аслида, мен аёлим доно, қаноатли бўлишини истардим. Ҳар қандай қийинчилик, шодликда ҳам эрини тушуна оладиган, йўқчиликда ҳам сабр-тоқатли, ҳурматимни жойига қўйиб, оила бошлиғи эканимни ҳис эта оладиган аёлим бўлишини ҳар бир эркак каби мен ҳам истаганман. Мен эркак кишиман, ўзимга яраша ғурурим бор. Оила бошлиғи бўла туриб, хотинининг кўмагига қараб қоладиганлардан бўлишни истамайман”.