АсосийJamiyat

Эндиликда Ўзбекистон бўйлаб коронавирусга қарши эмланганлар қимматбаҳо буюмлар ютиб олиш имконига эга бўлади

'Эндиликда Ўзбекистон бўйлаб коронавирусга қарши эмланганлар қимматбаҳо буюмлар ютиб олиш имконига эга бўлади'ning rasmi

15 январдан бошлаб 5 ой давомида Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар ўртасида «Вакцина - тўғри танлов» ютуқли ўйинлари ташкил қилинади. Унга кўра, ҲАР ҲАФТА 35 та велосипед, 25 та телевизор, 25 та смартфон ва 25 та планшет ўйналади.

Ҳар ойнинг сўнгги шанба кунида эса супер-ютуқ —  "Малибу" автомобили ўйналади!

Ўтган шанба куни Zo'rTV каналида илк ғолиб аниқланди — Фарғонанинг Фурқат туманидан Эсоналиев Баҳодиржон Халилжон ўғли "Малибу" эгасига айланди.

— Баҳодир ака, фақат битта жойи бор, "Малибу"ни ранги оқ эмас қора, бўлаверадими?

— Э, ака, фарқи йўқ, қизил бўлса ҳам оловурамиз 

Эслатма: 15 январдан бошлаб вакцина олган барча фуқаролар автоматик равишда ютуқли ўйин иштирокчисига айланишади, қўшимча равишда бирор жойдан рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Вакцина турининг фарқи йўқ, исталганини олса ҳисоб. Қайси дозалигини ҳам фарқи йўқ.

Сиз ҳам вакцина олинг, бу энг аввало ўз саломатлигингиз учун зарур.

    Бошқа янгиликлар