АсосийDunyo

Испарта жаҳонда атиргул мойи ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда туради

'Испарта жаҳонда атиргул мойи ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда туради'ning rasmi

Дунёнинг энг сифатли атиргуллари етиштириладиган Испарта замини дунёда атиргул мойи ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда туради ва дунёдаги атиргул мойининг тахминан 65 фоизи ушбу шаҳарда ишлаб чиқарилади.

Инсонларнинг кундалик ҳаётида алоҳида ўрин тутган атиргул, бу севги, гўзаллик, муҳаббат ва ҳурмат ифодасини ўзида мужассам этган гулдир. Атиргулнинг келиб чиқиши Шарқий Осиёга бориб тақалади. Аниқ бўлмаса-да, атиргул ёғи ва гул сувининг дастлаб Эрон ёки Ҳиндистонда ишлаб чиқарилгани, сўнгра Анатолия, Европа, Шимолий Африка ва Шарқий Осиёга тарқалгани маълум.

Тарихий маълумотларга кўра, атиргулнинг ер юзида мавжудлиги камида 35 миллион йиллик тарихга эга бўлса, атиргулнинг инсоният тарихидаги ўрни ва аҳамияти эса камида 5000 йиллик ранг-баранг тарихга асосланади.

Осиёдан дунёнинг бошқа ҳудудларига савдо йўли билан етиб борган атиргул ўзининг гўзал ҳиди ва шифобахшлиги туфайли қадимдан турли ривоятларга сабаб бўлган. Атиргул, хушбўй ҳид шинавандаларининг энг севимли гули ҳисобланади.

Дарҳақиқат, атиргул боғлари қадимги даврларда Финикияликлар, юнонлар ва римликлар учун буғдой далалари ва боғлар каби муҳим аҳамиятга эга бўлган.

Туркиянинг Испарта шаҳри атиргул етиштириш бўйича дунёда энг етакчи ўринда туради ва дунёдаги жами атиргул мойининг тахминан 65 фоизини ишлаб чиқаради.

Испартада етиштириладиган бу хушбўй гулдан атиргул мойи, атиргул экстракти, атиргул суви каби турли ҳил табиий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва косметика сохасида кенг фойдаланилади.

Атиргул ёғи: Пардоз буюмлари ва косметика саноатининг энг муҳим ва қиммат хомашёларидан бири бўлган атиргул ёғи пушти мойли атиргулларни буғ дистиллаш усули билан қайнатиш орқали ишлаб чиқарилади. Жаҳон стандартидаги атиргул мойи денгиз сатҳидан 1050 метр ва ундан юқори баландликда жойлашган Испарта ва унинг вилоятида етиштирилган атиргуллардан олинади. Ҳар йили май-июн ойларида йиғилган атиргуллар об-ҳаво шароитининг ҳиссаси натижасида юқори сифатли атиргул ёғи етиштиришни таъминлайди.

Атиргул экстракти: Бу янги, ферментациядан ўтмаган, ранги ва ўзига хос тузилишини ўзгартирмаган пушти атиргулларни экстракция усули билан қайта ишлаш натижасида олинган қаймоқсимон, қуюқ гул мойи.

Атиргул суви: Бу гул ёғини ишлаб чиқариш жараёнида олинган ёғли сувни дистилланган, тоза ва иссиқ сув билан бирга-бир нисбатда аралаштириш натижасида олинган атиргул ҳидли табиий сувдир. Табиий ишлаб чиқарилган атиргул суви кўп марта филтрланади, шишаларга солинади, қадоқланади ва сотувга чиқарилади. Атиргул сувлари табиий бўлиб, таркибида зарарли моддалар бўлмагани учун терини озиқлантирувчи ва таранглаштирувчи хусусиятлари туфайли баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари ва ширинликларда хушбўй ҳид сифатида, тана ва пардозни тозалаш учун ишлатилади.

Косметика: Қўл ва тери креми, қўл ва тана креми, турли соч турлари учун шампунлар мамлакатдаги энг сифатли маҳсулотларга тенг формулалар билан ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар замонавий сифат назорати лабораторияларида сифат ва саломатлик текширувидан сўнг бозорга таклиф қилинмоқда. Заводларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортиментини яқин келажакда янада кенгайтириш кўзда тутилган.

 

    Бошқа янгиликлар