Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 435 626 514 нафарга етди. Бу ҳақда Worldometer хабар бермоқда.
Пандемия бошланганидан буён 5 952 215 киши вафот этган.
Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича етакчиликни Америка Қўшма Штатлар эгаллаб турибди, у ерда СOVID-19 билан касалланганлар сони 78 212 580 нафар, вафот этганлар сони 941 112 нафарни ташкил қилди.
Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради, жами ҳолатлар сони 42 931 045 га етди ва вирус инфекцияси оқибатларидан вафот этганлар сони 514 023 ни ташкил қилади.
Учинчи ўринда Бразилия жойлашган бўлиб, у ерда 28 768 104 киши касалланган, улардан 649 134 киши вафот этган.






