Франция ҳукумати 14 март кунидан бошлаб коронавирусга қарши ўрнатилган барча чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳукумат эмлаш сертификатлари ва тиббий ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилади. Франция Бош вазири Жан Кастекс бу борада қуйидагиларни маълум қилди.
"Биз санитария чораларини юмшатишнинг янги босқичига кирмоқдамиз", - деган у.
Маълумот учун, Францияда коронавирус чекловлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда. Ниқоб тақиш, тунги клублар ва гавжум жойларга бориш каби чекловлар олиб ташланмоқда.






