Дунёнинг энг кўзга кўринган саёҳат масканларидан бири бўлган Истанбул ўзининг ғайриоддий санъат ва маданияти, гастрономияси ва харид қилиш тажрибасини учта реклама ролигида намойиш этади. “Истанбулдаги таъм – янги урф”, “Истанбулда харид қилиш – янги урф” ва “Истанбулдаги санъат – янги урф” мавзуларида шаҳарнинг кўзга кўринган томонларига диққат қаратилган. Ушбу 24 соат давомида гавжумлиги ва энергиясини йўқотмайдиган шаҳарнинг кўп қиррали эканини таъкидлаб, видеолар барча ёшдагилар ва фарқли дидларга мурожаат қилади.
2021-йил Истанбулда турли етакчи нашрлар томонидан ўтказилган сўровномада дунёнинг энг яхши шаҳарларидан бири деб топилди. Аслида, Истанбул халқаро оммавий ахборот воситаларида чоп этилган сўровлар ва “энг зўр шаҳарлар” рўйхатида доимий равишда юқори ўринларда туради. Пойтахтдаги санъат, ошхона ва харидларга қаратилган учта янги реклама ролигида Истанбул янада кенгроқ аудиторияга таништирилади.
“Истанбулдаги таъм – янги урф”, “Истанбулда харид қилиш – янги урф” ва “Истанбулдаги санъат – янги урф” деб номланган реклама роликларида бу жонли ва ранг-баранг шаҳарни турли хил таассуротларни тақдим этувчи машҳур манзил сифатида кўрсатилади. Рекламалар 178 мамлакатда телевидения ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этилади.
Деярли ҳар бир туманида ташриф буюрувчиларга турли хил саргузаштларни тақдим этувчи Истанбул тарихий иншоотлар хазинаси - шаҳарнинг қадимий ўтмишидан қолган мерос ва тобора кенгайиб бораётган санъат ва маданият саҳнасидир. “Истанбулдаги санъат-янги урф” асари “Дунёнинг саккизинчи мўъжизаси” деб ҳисобланган Аясофияга ишора қилиб, шаҳарнинг бетакрор тарихига бағишланган. Филм, шунингдек, замонавий санъат музейлари билан бирга ўтган йили янгиланган ҳолда қайта очилган Отатурк маданият марказига ҳам эътибор қаратади. Бундан ташқари, "Ухламайдиган шаҳар" замонавий Истанбул санъат кўргазмаси ва Бей оғлу Маданият Йўналиши фестивали каби йил давомида кенг қамровли санъат ва маданият тадбирлари тақвимига эга.
Истанбулдаги лаззат-янги урф: ҳар бир кўчада турли хил лаззатлар
Истанбул таомлари доимо юқори баҳоланган. Ушбу шаҳарни шакллантирган кўплаб цивилизациялар таъсирида Истанбул ошхонаси шаҳарни кашф қилиш учун ажойиб сабабдир. “Истанбулдаги таъм – янги урф” Европа ва Осиё чорраҳасида жойлашган ушбу шаҳарнинг турли гастрономик анъаналарига эътибор қаратади. Фильм ресторанларда ва машҳур кафеларда, баъзилари кечки овқатда, Босфор бўғозига қараган ресторанларда мазали таомлар тасвирида тақдим этилади. Филмда турк қаҳваси ва локум ширинлиги билан бирга дунёга машҳур баклава ва гуллач каби ширинликлар ҳам ёритилган. Кўфте, кабоб ва дўнер каби мазали таомлар, кўчадаги симит сотувчилари, машҳур турк нонлари шулар жумласидандир. Шаҳарнинг сон-саноқсиз ажойиб таомлари ва халқаро ошхоналари ҳам тақдим этилган бўлиб, Истанбул унутилмас ошпазлик тажрибасини ваъда қилишига шубҳа йўқ.
Истанбулда харид қилиш - янги урф: Глобал савдо маркази Истанбул
Туркиянинг энг йирик ва ривожланган шаҳри бўлган Истанбул, тарихий бозорлардан тортиб дўконларгача бўлган кенг харид имкониятлари билан ажралиб туради. Дунёдаги энг қадимий ёпиқ савдо марказларидан бири бўлган Гранд Базаар эса, ташриф буюрувчиларга ҳақиқий хотираларни уйга олиб келиш имкониятини тақдим этади: қўлда тўқилган гиламлар, қўлда бўялган керамик идишлар, анъанавий чой тўпламлари ва бошқа қизиқарли сувенирлар, Туркиянинг истеъдодли дизайнерлари томонидан очилган бутиклар гардеробларингизга ўзига хос буюмлар қўшишга таклиф қиладилар. Бундан ташқари, шаҳар бўйлаб кенг кўламли савдо ва кўнгилочар мажмуалар мавжуд.






