Маданият ва Tуризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Fох ТVда Исмаил Кучуккаянинг "Чалар саат" дастури меҳмони бўлди.
Дастур давомида вазир Эрсой, Туркиянинг туризм салоҳиятининг ўстириш кераклигига ишора қилиб, "Туркиянинг олдига қойган мақсадига кора, 2028-йилдаги корсаткичлар 120 миллион сайёҳ ва 100 миллиард доллар даромад бўлиши керак. Бу Туркия учун уддалаб болмас мақсад эмас. Бу жуда осон эришиладиган мақсад. Бу кўрсаткичларга сектор ва давлат билан қўлни қўлга берган ҳолда эришамиз. Туркиянинг салоҳияти бу борада етарлича. Биз буни уддалаймиз", - деди.
Истанбулнинг эпидемиядан олдин 15 миллион сайёҳни қабул қилганини таъкидлаган Эрсой, "Бу йилги мақсадимиз пандемиядан олдинги корсаткичларни қайта тиклаш. Сўнгги 2 йил давомида Туризмни Ривожлантириш Агентлиги (ТGА) билан жуда қизғин тарғибот кампанияси олиб бормоқдамиз. Ҳатто натижаларни ҳам олишни бошладик. Пандемияга қарамай, Истанбул коплаб етакчи туризм оммавий ахборот воситаларида етакчи манзилга айланиб бормоқда.” дея таъкидлади.
Истанбулни кўп жиҳатдан танитиш зарурлигини таъкидлаган Эрсой, Истанбулнинг фақат тарихий ва табиий гўзалликларга эга шаҳар эмаслигини таъкидлаб, "Асосий мақсадларимиздан бири гастрономия. Бу борада жуда жадал тадқиқотларимиз ҳали олдинда. 21-27 май кунлари Турк ошхонаси ҳафталиги сифатида нишонланади ва шу билан бирга, айниқса, Истанбул ва баъзи вилоятларда "GastroCity" қуриш ҳаракатидамиз." деди.
Вазир Эрсой, 2021 йилнинг 29 октябрь куни бўлиб ўтган Беёғлу Маданий Йўли Фестивалига 7,8 миллион кишининг ташриф буюрганлигига эътибор қаратди ва “Ушбу фестивалнинг иккинчиси 28 майдан 12 июнгача бўлиб ўтади. Истанбулнинг ёнида Пойтахт Маданият Йўли фестивалини ўтказамиз. У, 4,7 километрлик маршрутга эга. 2023 йилда эса Измир ва Диярбакир бу фестивалларга киритилади." деб таъкидлади.






