АсосийDunyo

Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда

'Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда'ning rasmi

Хитойнинг Чанчунь шаҳри коронавирус билан боғлиқ кескин кўпайгани сабабли карантинга олинди. Бу ҳақда Associated Press маълум қилди. 

Таъкидлаш керакки, Чанчунь шаҳри Хитойнинг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланади ҳамда бу ерда 9 миллион аҳоли истиқомат қилади.

Коронавирус билан боғлиқ ҳолат кўпайгани сабабли шаҳар аҳолиси уйда қолиши ва ковидга тест топширишлари, кичик саноат корхоналари ўз фаолиятини тўхтатади ҳамда транспорт ҳаракатлари тўхтатилган. 

Хитойда жума куни 397 та коронавирус ҳолати қайд этилган, улардан 98 таси Чанчунь шаҳрида аниқланган.  

Маълумот учун, Хитойда  пандемия даврида 112,9 минг киши касаллик аниқланган, 4,6 минг киши вафот этган, 103,2 минг киши тузалган. 

    Бошқа янгиликлар