АсосийDunyo

Украинада 546 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган — БМТ

'Украинада 546 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган — БМТ'ning rasmi

Россия Украинага бостириб кириши натижасида тинч аҳоли вакилларидан камида 546 киши ҳалок бўлган, яна 982 киши яраланган. Бу ҳақда kommersant.ru Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 564 ҳалок бўлганлар орасида - 106 эркак, 73 аёл, 6 қиз, 9 ўғил, қолганларнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаган. Жароҳатланган 982 орасида - 83 эркак, 67 аёл, 14 қиз, 4 ўғил, қолганларнинг шахсини аниқлай олишмаган. 

"Россия кучлари аҳоли пунктларида ёки унинг яқинида кенг масофали қуролларни қўллаган ҳолда, беғараз ҳужумлар натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда ва жароҳат олган. Булар орасида оғир артиллерия снарядлари, ракеталар, ҳаво ҳужумлари бор”, — деди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги матбуот котиби Лиз Тросселл.

    Бошқа янгиликлар