Украинадаги вазият ва дунёда озиқ-овқат нархининг ошиши туфайли глобал очарчилик хавфи ортиб бормоқда. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури расмий вакили Томсон Пири маълум қилди.
"Қора денгиз ҳавзаси дон ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун муҳим минтақалардан биридир, — деди у.
Расмий шахснинг айтишича, жаҳондаги буғдой экспортининг 30 фоизи, маккажўхори экспортининг 20 фоизи ва кунгабоқарнинг 76 фоизини айнан Украина ва Россия таъминлаб беради.
Ишлаб чиқариш ва таъминот занжиридаги узилишлар нархларни оширади, деди Пири.
Унинг қўшимча қилишича, озиқ-овқат инфляциясидан миллионлаб одамлар жабр кўриши ва очарчилик юзага келиши мумкинлиги айтилди.






