АсосийDunyo

Озарбайжон газ муаммосидан қийналаётган Европага ёрдам бермоқчи

'Озарбайжон газ муаммосидан қийналаётган Европага ёрдам бермоқчи'ning rasmi

Озарбайжон қўшни мамлакатлар қатори бутун Европага газ етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов маълум қилди

"Агар керак бўлса, Туркияга бўлгани каби қўшни давлатларга ҳам етказиб беришни кўпайтиришга тайёрмиз. Европага етказиб беришни кўпайтириш учун режалаштириш зарур", - деди Шаҳбазов.

Унинг таъкидлашича, мамлакат бутун Европани таъминлаш учун етарли миқдорда газ захирасига эга.

"Озарбайжон бугунги кунда газ ишлаб чиқаради ва экспорт қилади ҳамда экспорт имкониятларини оширади. Бизда маълум шароитларда, инвестициялар билан яқин 100 йилда фойдаланиш мумкин бўлган захираларимиз бор. Европага етказиб бериш учун захираларимиз бор", - деди энергетика вазири.

    Бошқа янгиликлар