Россиянинг алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий алоқалар сохасида назорат федерал хизмати баёнотига кўра, россияликлар, жумладан, ҳарбий хизматчиларга нисбатан зўравонлик ҳаракатларини содир этишга чақириқлар тарқалиши туфайли ижтимоий тармоққа кириш чекланган.
Шунингдек, россияликларга Instagram'нинг блокланиши ҳақида давлат хизматлари порталининг почта рўйхати орқали хабар берилган. Унда Россияда Instagram'нинг рақобатбардош интернет платформалари, жумладан, ВКонтакте ва Одноклассники ижтимоий тармоқлари мавжудлигини эслатиб ўтилган.
"Умид қиламизки, сизнинг ушбу Интернет муҳитига ўтишингиз тез содир бўлади ва келажакда сиз мулоқот қилиш ва бизнес юритиш учун янги имкониятлар очасиз",- дейилади почта хабарида.






