АсосийDunyo

Ўзбекистон ва Туркия COVID-19га қарши курашиш борасида келишувларга эришди

'Ўзбекистон ва Туркия COVID-19га қарши курашиш борасида келишувларга эришди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида COVID-19га қарши курашиш борасида келишувларга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида хабар берилди.

Ушбу келишувга кўра, эндиликда икки давлат қонунчилигига мувофиқ, ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19га қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олади.  

Томонлар эмланганлик тўғрисидаги сертификат эгасига, томонлар давлатларининг ҳудудига COVID-19 тарқалишини олдини олишга қаратилган чекловларсиз киришни кафолатлайди. 

Шунингдек, миллий даражада ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакциналар билан тўлиқ эмланган икки мамлакатдан келган саёҳатчилар, агар эмлаш тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланган бўлса, ўз мамлакатларига киришда ушбу қоидалардан фойдаланади.  

    Бошқа янгиликлар