Ортда қолган бир кун давомида украиналик қочқинлар сони 100 минг кишига кўпайди. Натижада, мамлакатда уруш бошланганидан бери 3,16 миллион киши тарк этган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълум қилди.
Ташкилот берган маълумотларга кўра, қочқинларнинг кўпчилиги Польшадан паноҳ топган. Шунингдек, 500 минг киши Руминияда, 350 минг киши Молдовада, 280 мингдан ортиқ аҳоли Венгрия, 230 минг киши Словакияга йўл олган.
Бундан ташқари, 170 минг нафар аҳоли Россиядан паноҳ топган.
Ирландия, Греция, Хорватия, Люксембург, Венгрия ҳам қочқинларни қабул қилишни бошлаб юборган.
Умуман олганда, уруш бошланганидан кеймин Украинада 6,7 миллионга яқин аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Бу кўрсатчиклар янада ўсиши тахмин қилинмоқда.






