АсосийDunyo

Дунё бўйича коронавирус билан боғлиқ ҳолат қандай?

'Дунё бўйича коронавирус билан боғлиқ  ҳолат қандай?'ning rasmi

Америка Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб дунёда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 472 126 856 нафарга етди. Бу ҳақда Worldometer хабар бермоқда.

Пандемия бошланганидан буён 6 093 876 киши вафот этган.

Касалланганлар ва вафот этганлар сони бўйича етакчиликни Америка Қўшма Штатлар эгаллаб турибди, у ерда СOVID-19 билан касалланганлар сони 79 778 889  нафар, вафот этганлар сони 972 634 нафарни ташкил қилди.

Ҳиндистон касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда туради, жами ҳолатлар сони 43 010 971 га етди ва вирус инфекцияси оқибатларидан вафот этганлар сони 516 543 ни ташкил қилади.

Учинчи ўринда Бразилия жойлашган бўлиб, у ерда 29 650 082 киши касалланган, улардан 657 595 киши вафот этган.

    Бошқа янгиликлар