АсосийDunyo

Украинада бошланган уруш оқибатида қанча уй зарар кўргани маълум бўлди

'Украинада бошланган уруш оқибатида қанча уй зарар кўргани маълум бўлди'ning rasmi

Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери 3780 га яқин турар-жой бинолари қисман шикастланган, 651 та турар-жой биноси бутунлай вайрон қилинган.  Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати (ГСЧС) раҳбари Роман Примушч брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу статистик маълумотлар қутқарувчилар ҳаётига хавф туғдирмаган ҳолда етказилган зарар миқдорини баҳолай оладиган объектларнигина акс эттирган. Босиб олинган ҳудудлардаги бинолар ҳолати инобатга олинмаган.

    Бошқа янгиликлар