Хитойда ҳалокатга учраган Boeing 737 самолётининг барча 123 йўловчиси ва тўққиз нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган деб эълон қилинди, дея хабар бермоқда “РИА Новости”.
“ China Eastern Airlines авиакомпаниясининг MU5735 рейсидаги барча 123 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзоси ҳалок бўлди”, - деди Хитой марказий телевидениеси.
Мутахассислар аллақачон ҳалокатга учраган самолёт бортида бўлган 120 кишини ДНК орқали аниқлашга муваффақ бўлишган.
21-март куни China Eastern авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Гуанси-Чжуан автоном райони Вузжоу шаҳри Тенг туманидаги тоғли ҳудудга қулаб тушди.
Лайнер Кунминдан Гуанчжоуга кетаётган эди.
Воқеа жойида 600 дан ортиқ қутқарувчилар ишламоқда. Ҳалокатдан кейин тоғларда чиққан ёнғин ўчирилди.






