Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органларига коррупция ҳақида хабар берган 20 нафар фуқаро рағбатлантирилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Таъкидланишича, ҳукуматнинг 2020 йил 31 декабрдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сонли қарорга асосан мансабдор шахснинг пора талаб қилиш билан боғлиқ жинояти ҳақида хабар берган ва ушбу жиноий қилмишга чек қўйишга кўмаклашган фуқаролар 2 млн сўмдан 5 млн сўмгача рағбатлантирилди.
Маълумот учун: Пул мукофотлари жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, талаб қилинган пора миқдори ва давлатга етказилган зарар миқдоридан келиб чиқилади (Низомнинг 9-банди).






