Ҳукумат қарори (143-сон, 31.03.2022 й.) билан Аваз Максудович Мансуров Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар беряпти.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Институт Президент қарори билан 2021 йил 16 октябрда ташкил этилган. У Ўзбекистон давлат консерваторияси таркибида фаолият юритади. Институтда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилган эди.
️






