АсосийJamiyat

Қашқадарёда 17 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб қўйди

'Қашқадарёда 17 ёшли ўқувчи қиз ўзини осиб қўйди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Ойдин» маҳалласида яшовчи вояга етмаган мактаб ўқувчиси 22 март куни ўзини осди, деб хабар беради Nasafnews.

Маълум қилинишича, шу куни соат 22:00 ларда «Ойдин» МФЙда яшаган, вояга етмаган 18-сонли мактабни 10-синфда ўқиган, 17 ёшли Х.Н. ўз жонига қасд қилган. Қиз ўз яшаш уйининг ички хонаси устунларига арқон билан ўзини осгани айтилмоқда.

Нашр манбасига кўра, марҳума қиз оила аъзолари ва қўни-қўшнилари билан жанжаллашмаган. Унинг руҳиятида ўзгариш бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Нишон тумани прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.

    Бошқа янгиликлар