1

Бухорода ҳам радар мосламалари билан жиҳозланган автомобиллар иш бошлади

ЖАМИЯТ 05.04.2022, 13:38
Бухорода ҳам радар мосламалари билан жиҳозланган автомобиллар иш бошлади

Бухоро вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига радар билан жиҳозланган 5 та автомобиль фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, сўнги вақтларда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпчилиги машиналарнинг юқори тезликда ҳарактланиши, қувиб ўтиш қоидаси бузилиши туфайли юзага келмоқда. 

Шунга кўра, Бухоро вилоятига ҳам йўлларда автомобиллар тезлигини назорат қилиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 5 та радар билан жиҳозланган машина фойдаланишга топширилди.

Маълум қилинишича, автомобиллар кечаю-кундуз онлайн тарзда серқатнов йўлларда фаолият олиб боради. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1