Tesla асосчиси Илон Маск 219 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг энг бадавлат одамига айланди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Маск ўтган йили 151 млрд доллар билан бадавлат одамлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллаганди. 12 ой давомида унинг бойлиги 68 млрд долларга кўпайган. Ундан кейинги ўриндан Amazon асосчиси Жефф Безосни (171 млрд доллар) қайд этди.
Маскнинг асосий активлари Tesla компаниялари акцияларидир.