1

Андижонда 2.5 млдр. сўмдан зиёд ноқонуний товарлар божхонада тўхтатиб қолинди

ЖАМИЯТ 07.04.2022, 10:03
Андижонда 2.5 млдр. сўмдан зиёд ноқонуний товарлар божхонада тўхтатиб қолинди

Товар-моддий бойликларни Ўзбекистонга  яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан вақтида бартараф этилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган “МАН” русумли юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Унда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 2 млрд. 512 млн. сўмлик 1570 дона “Лазерный нивелир уровень” товарлари борлиги аниқланди.

Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси матубот хизмати  "Darakchi.uz"га хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1