Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар хабар бермоқда.
Шу билан бирга, давлат хизматлари марказларини қуриш ишларига шахсан вилоят ҳокимлари масъул этиб белгиланган бўлсада, ҳозирга қадар 43 та марказ биноси фойдаланишга топширилмагани, оқибатда аҳоли сарсон бўлаётгани танқид қилинди.
Масалан, Давлатобод, Янгиер, Гулистон, Бўка, Миробод, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари, Гулистон ва Олмалиқ шаҳарларида қурилиш ишлари умуман бошланмаган, Нукус шаҳри, Боёвут, Қуйичирчиқ ва Пскент туманларида эса қурилиш ишлари тўхтаб қолган.
Вилоят ҳокимларига 1 сентябрга қадар давлат хизматлари марказлари билан боғлиқ барча қурилишларни якунлаш топширилди.
Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.






