АсосийJamiyat

Навоий вилоятининг бир нечта туман ва шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди

'Навоий вилоятининг бир нечта туман ва шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди'ning rasmi

Навоий вилоятида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Хусусан, Эгамқулов Муратхан Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Маълумотга кўра, у бунгача Конимех тумани ҳокими бўлган.

 Рахманов Назирбек Исраилович  эса Зарафшон шаҳар ҳокими бўлди.

Шунингдек, Рўзиев Руслан Насировичга Конимех тумани ҳокими лавозими берилди.

Мазкур лавозимгача Руслан Рўзиев Навоий вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Навбаҳор тумани ҳокимлида ҳам тайинлов амалага оширилди. Ҳокимликка Ўроқов Азамат Шодиевич раҳбар этиб тайинланди.

    Бошқа янгиликлар