28 июнь, сешанба куни Москва шаҳрида сиам эгизакларини ажратиш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.
Қорин қисми бир-бирига қўшилиб кетган эгизаклар Новосибирск шаҳрида яшовчи оилада дунёга келган. Туғруқ Москва шаҳридаги клиникалардан бирида юз берган эди. Ҳозирда эгизаклар Москва шаҳридаги Филатова номли шифохонада даволанмоқда.
Шифохона бош шифокори Антонина Чубарованинг сўзларига кўра, жарроҳлик амалиёти ўта мураккаб кечган. Унга 20 кишидан иборат 3 та шифокорлар гуруҳи жалб этилган. Ҳозирда сиам эгизаклари шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда, уларнинг аҳволи оғир.
Бош шифокор жарроҳлик амалиёти бироз муддатдан сўнг ўтиказилиши белгилангани, бироқ бир ярим ойлик болаларнинг бир хил ривожланиши учун уларни ҳозир операция қилишга тўғри келганини айтиб ўтган.
Бу сиам эгизакларини ажратиш бўйича шифохонада ўтказилган учинчи жарроҳлик амалиёти.
04.06.2021, 17:58
Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги И. Мечников номидаги Шимолий-шарқий давлат тиббиёт университети клиникаси эндоваскуляр хирургия бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Александр Каледин томонидан 2016 йилда беморнинг...29.03.2021, 18:15
Кеча, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Наманган вилоятида илк маротаба...09.11.2019, 23:59
Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоқ тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.Унга кўра, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоқ тиббиёт институти ташкил этилади.Лойиҳада...11.07.2017, 21:10
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 8 июль куни 25 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.Тергов маълумотларига кўра, 1992 йилда туғилган йигит балконда...