1

Тошкент метросида поезд тагига ўзини ташлаган эркак бўйича тафсилотлар маълум бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 17.05.2022, 10:57
Тошкент метросида поезд тагига ўзини ташлаган эркак бўйича тафсилотлар маълум бўлди (видео)

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент метросидан поезд тагига ўзини ташлаган эркак ҳолати акс этган видео тарқалди. 

Тошкент метрополитени ҳодиса бўйича маълумот берди. 

Маълум қилинишича, "Олмазор" бекатида 1964 йилда таваллуд топган фуқаро О.З метро вагонига тезроқ кириш учун шошилиб бораётган вақтда эҳтиёткорсизлиги сабаб  ҳаракатланишга тайёргарлик кўраётган поезд йўлига тушиб кетди.  

Метрополитен ходимлари ҳамда йўловчиларнинг тезкорлиги сабаб фуқаро ҳеч қандай тан жароҳатларсиз зудлик билан поезд йўлидан қутқариб олинган.

"Ҳурматли метро йўловчилари, бекат платформаларида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда, шошилмасдан, ўз ҳаётингизни хавфга қўймаган ҳолда ҳаракатланишингизни сўраймиз!" - дейилади расмий хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1