Бир муддат аввал Бухорода I Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали бошланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Фестивалга тантанали юришлар билан "старт" берилган эди. Шунингдек, 21-25 май кунлари вилоятда тадбир доирасида гала концерт, миллий либослар кўргазмали чиқишлари, театрлаштирилган томошалар, аския ва қизиқчилар, фольклор ва дорбозлик жамоаларининг томоша дастурлари намойиш этилиши кутилаётанди.
Бугун фестиваль доирасида ўтказилиши режалаштирилган театрлаштирилган концерт дастури об-ҳаво ноқулайлиги боис бошқа кунга қолдирилди. Бу ҳақда "Darakchi" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов тадбир жойидан хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Навоий ва Бухоро вилоятининг кўплаб ҳудудларида кучли шамол ва чанг-қум бўронлари кузатилаётганини маълум қилган эдик.






