АсосийJamiyat

Тошкент маркази билан Сергели туманини боғловчи йўлга ўрнатилган янги девор кучли шамолга дош беролмай қулади (видео)

'Тошкент маркази билан Сергели туманини боғловчи йўлга ўрнатилган янги девор кучли шамолга дош беролмай қулади (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент маркази билан Сергели туманини боғловчи янги йўлдаги айрим деворлар қулаб тушгани акс этган видеолар тарқалди. Видео мурожаатчи плиталар пиёдалар ва велосипедчилар устига ҳам қулаб тушиши мумкинлиги айтиб, "айбдорлар жавобгарликка тортиладими?" деган саволни ўртага ташлаган. 

Сергели тумани ҳокимлиги ушбу ҳолатга изоҳ берди. 

Таъкидланишича, мазкур йўл ўтган ҳудуд очиқ бўлгани боис шамол кучлироқ бўлганлиги кузатилган. "Ўзгидромет" 21−24 май кунлари кучли шамоллар эсишини маълум қилганди, дея эслатилади баёнотда. 

Ҳокимлик ўрганишларига кўра, ушбу камчилик пудратчининг деворни мустаҳкам ўрнатмаганлиги билан боғлиқ, шунинг учун пудратчи ўз ҳисобидан деворни таъмирлашга киришган.

 

    Бошқа янгиликлар