Бюджет маблағлари Фарғона ХТБ масъуллари томонидан талон-тарож қилингани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 26.05.2022, 09:37
Бюджет маблағлари Фарғона ХТБ масъуллари томонидан  талон-тарож қилингани айтилмоқда

Айни кунларда ижтимоий тармоқларда “OPEN BYUDJETдан ажиратилган маблағларни Риштон туман ХТБ масъуллари томонидан талон-тарож қилиш бошланди” сарлавҳали хабар тарқалмоқда. Хўш, ҳақиқатдан ҳам шундай ҳодиса юз бердими? Тармоқларга шов-шувларга сабаб бўлаётган ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганилди.

Маълум  бўлишича жорий йилнинг 5 май куни Риштон тумани Ҳалқ таълими бўлими мудири Ш.Мадаминов туман ИИБ га ариза билан мурожаат қилган. Унда шу куни “RISHTON_TV” телеграмм канали орқали юқорида келтирилган номдаги мақола эълон қилинганлигини, ушбу мақолада туман Ҳалқ таълими бўлими ходимлари обрўсизлантирилганлигини, ёлғон хабар тарқатилиб, туҳмат қилинганлиги маълум қилиниб, ушбу хабарни тарқатган шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.  

Телеграмм канал админстратори эса ўзининг тушунтириш ҳатида, ушбу маълумотни унга нотаниш бўлган профилдан олиб тарқатганлигини  билдирган.  

"Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1