АсосийDunyo

АҚШ ДАИШни таг-томири билан қуритишга қарор қилди

Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси Нейд Прайс ўзининг расмий баёнотида, ДАИШ террорчилик гуруҳига қарши курашда АҚШ ҳукумати Ироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ва қуролли кучлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишини маълум қилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Прайснинг сўзларига кўра, Бағдодда содир этилган қўш теракт ДАИШ ва унинг раҳнамоларини таг-томири билан йўқ қилишга ундаган.

У АҚШ ҳукумати ва халқи номидан Ироқ пойтахтида содир этилган терактни “даҳшатли теракт” деб атади. Сўнгги маълумотларга кўра, Бағдодда содир этилган теракт оқибатида 167 киши ҳалок бўлган, 168 нафар одам яраланган. Терактни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган. Қурбон бўлганлар хотирасига Ироқда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Бошқа янгиликлар