АсосийJamiyat

Эндиликда якка тартибдаги хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилиши ва давлат суд экспертизаларининг фаолияти баҳоланиши мумкин

'Эндиликда якка тартибдаги хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилиши ва давлат суд экспертизаларининг фаолияти баҳоланиши мумкин'ning rasmi

Адлия вазирлиги томонидан “Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада қуйидагилар тасдиқланиши назарда тутилмоқда:

Суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом.  

Низомга:

- давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилаш;

- суд эксперти фаолиятини “аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “қониқарсиз” ўлчовлари асосида баҳолаб бориш;

- рейтинг натижаларида экспертларни рағбатлантириб бориш ва фаолият кўрсатиб келаётган суд экспертларининг илмий салоҳиятини янада ошириш;

- суд экспертлик соҳасидаги инновация технологияларни кенг оммалаштириш, суд экспертиза фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратишга қаратилган қоидалар киритилган.

Шунингдек, якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд эксперти фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом.  

Низомда:

- якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд-экспертлик фаолиятини ташкил этиш;

- хусусий суд экспертининг ҳуқуқий мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳамда жавобгарлигини белгилаш;

- хусусий суд эксперти томонидан ўтказиладиган экспертиза турларини белгилаш;

- хусусий суд экспертларига қўйиладиган талаблар ва бошқа масалалар акс эттирилган.

Шунингдек, лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қонун лойиҳаси билан https://regulation.gov.uz/oz/d/61649 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар