АсосийJamiyat

Самарқандда Дарғом каналидан ноқонуний равишда қум аралашмасини қазиб олаётган шахс ушланди

'Самарқандда Дарғом каналидан ноқонуний равишда қум аралашмасини қазиб олаётган шахс ушланди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Давлат экология қўмитаси, Самарқанд вилояти Экология бошқармаси назорат инспекторлари ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд туманининг “Даштисўхта” МФЙ ҳудудида тезкор рейд тадбирлари бўлиб ўтди. 

Рейд давомида шу маҳаллада яшовчи фуқаро Н.Б. ўз бошқарувида бўлган экскаватор ёрдамида маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом каналидан ноқонуний равишда қум аралашмасини қазиб олиб, юк ташувчи машиналарга ортиб бераётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблашнинг 10 баравари, яъни 2 млн 700 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    Бошқа янгиликлар