Дэвид ва Виктория Бекхэм ўзларининг "Инстраграм" саҳифаларида бир-бирини тўйларининг 17 йиллиги билан қутлади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Дэвиднинг ёзишича, хулқ-атвори, табиати ўзиникига ўхшаш бўлган рафиқасини учратганлигидан жуда мамнун: “Биз тўрт фарзандни дунёга келтирдик, мен болаларимга Викториядан ортиқ меҳрибон она тополмаган бўлардим. Азизам, сени оиламиз ташкил топган кун билан қутлайман”, деб ёзган Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси ўз табригида.
Ўз навбатида Виктория ҳам турмуш ўртоғини энг яхши дўстим ва севимли инсоним деб атаган: “Меҳрибоним мени ҳар куни илҳомлантириб туради. Дунёдаги энг яхши ота ва меҳрибон эрни оиламиз ташкил топган кун билан қутлайман!”, дейди дизайнер.
Улар 1999 йилнинг 4 июль куни Ирландияда турмуш қуришган. Айни пайтда улар 4 фарзанд — 17 ёшли Бруклинни, 13 ёшли Ромеони, 11ёшли Крузни ва 4 ёшли Харперни тарбиялашмоқда.
01.10.2022, 14:39
Самарқанддаги тўйхонада яқинларининг қаровсизилиги сабаб йўқолган болакай, базмгоҳ атрофидаги 8 метрлик қудуққа тушиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича,...20.07.2022, 09:30
Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...20.09.2021, 10:56
Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай...19.08.2019, 20:34
Актёр ва шоумен Азиз Умрзоқов 17 август куни оила қурди. Азиз ва Заринахоннинг никоҳ оқшоми пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди.