Сўнгги пайтларда автобус ҳайдовчи ва кондукторларининг йўловчиларни очиқдан очиқ камситиши, ҳақоратлаши каби ҳолатлар кўпайиб қолди. Бундай вазиятдан уларнинг устидан кимга, қайси идорага шикоят қилиш керак?
Дилноза Шомуҳамедова, Тошкент шаҳри
А.Содиқов, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари:
- Агар йўловчи юқоридагига ўхшаш вазиятга дуч келса, қуйидаги идораларга шикоят қилиши мумкин:
- “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “ишонч телефони” 1062 га қўнғироқ қилиш орқали;
- Йўналишга хизмат кўрсатаётган автокорхонага бевосита мурожаат қилиш билан;
- “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг www.tshtx.uz сайтида маълумот қолдириш воситасида;
- Давлат хизматларининг ягона интерактив портали my.gov.uz да “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бўлимини танлаб, хабар қолдириш билан.
Мазкур ҳолатда шикоятчи кўнгилсиз вазият содир бўлган сана, вақт, йўналиш рақами, автобуснинг давлат ёки гараж рақамини кўрсатиши зарур.
Бундан ташқари “Даракчи” газетасининг 7 июль куни сотувга чиқадиган 27-сонида автомашинани техник кўрикдан ўтказиш учун зарурий ҳужжатлар рўйхати, метро машинистлари тайёрлайдиган ўқув муассасаси ҳамда абитуриентларни қизиқтирадиган бошқа саволларга жавоб топиш мумкин бўлади. Ўтказиб юборманг!