1

Афғонистон аҳолисининг 95 фоизи озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда

ДУНЁ 27.05.2022, 23:36
Афғонистон аҳолисининг 95 фоизи озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда

Афғонистоннинг ҳар иккинчи аҳолиси ҳозир очликдан азият чекмоқда ва яқин келажакда мамлакатда озиқ-овқат билан боғлиқ вазият янада ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди

"Яқин келажакда Афғонистонда озиқ-овқат билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашиши мумкин. Мавжуд маълумотларга кўра, 40 миллиондан ортиқ аҳолининг қарийб 95 фоизи бугунги кунда озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда, 55 фоизга яқини эса очликдан азият чекмоқда", — дейди Патрушев. 

2021 йил августида "Толибон" ҳокимиятни эгаллаб олганидан сўнг афғонларнинг кўпчилиги хорижга йўл олди. Биргина БМТнинг расмий маълумотларига кўра, 2021 йилда қочқинлар сони 2,6 миллион кишини ташкил этган", — деди Россия хавфсизлик кенгаши котиби. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1