АсосийDunyo

Дунёда гуруч нархи кўтарилиши мумкин

'Дунёда гуруч нархи кўтарилиши мумкин'ning rasmi

Таиланд ва Вьетнам дунё бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаши учун биргаликда гуруч нархини ошириши керак. Бу ҳақда Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

Таиланд ҳукуматининг таъкидлашича, бу тадбир миллионлаб фермерларга фойда келтириши мумкин. Гуруч экспортида энг муҳим икки давлатнинг ушбу ҳаракатлари озиқ-овқат танқислигини кучайтириши хавфи мавжуд.

Таиланд ҳозиргача нарх ошишини эълон қилмаган бўлсада, дунё бозорида шаклланган вазиятдан фойдаланмоқчи. Мамлакат савдо вазири Журин Лаксанависитнинг сўзларига кўра, таиландлик фермерлар бу йил 8 миллион тонна гуруч етиштиради.

Бундан ташқари, тез орада Ҳиндистон ҳам шоли экспортига мораторий жорий қилиши мумкин. Бу давлат дунё бозорига 40 фоиз гуручни етказиб беради.

    Бошқа янгиликлар