"UzautoMotors" жамоасидан навбатдаги янгилик! Эндиликда, компаниянинг доимий кузатувчилари учун яна-да қулай ва имкониятларга бой Телеграм-бот ишга туширилмоқда. Бу ҳақда компания ўзининг расмий саҳифаларида эълон қилди.
Uzautosanoat _bot фойдаланувчилари диққатига!
Ҳурматли фойдаланувчилар, Сизларга @UzAvtoSavdo_bot телеграм-ботини тақдим этишдан мамнунмиз. 2022 йил 1 июндан бошлаб эски намунадаги @uzautosanoat_bot янги, янада қулай UzAvtoSavdo (@UzAvtoSavdo_bot) телеграм-ботига алмаштирилишини маълум қиламиз.
Шу муносабат билан, эски намунадаги @uzautosanoat_bot тизимдан ўчирилади. Эски ботдан янги ботга ўтишингизни тавсия этамиз.
@UzAvtoSavdo_bot Телеграм-ботидан фойдаланиш бўйича оммавий офертага ҳавола.
Эслатма: @UzAvtoSavdo_bot Телеграм-ботидан фойдаланиш мутлақо бепул, — дейилади хабарда.






