АсосийJamiyat

"Вазиятни ҳудудга бориб ўргандик". Қашқадарёда тарқалаётган чигирткалар бўйича расмий маълумот берилди

'"Вазиятни ҳудудга бориб ўргандик". Қашқадарёда тарқалаётган чигирткалар бўйича расмий маълумот берилди'ning rasmi

Телеграм мессенжеридаги каналларда Деҳқонобод туманидаги экин майдонларини чигирткалар босгани айтилган видео тарқалди. Мазкур ҳолат масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Деҳқонобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.  

Маълум қилинишича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда унинг таркибидаги чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати маъсуллари туман ҳокимлиги масъуллар билан бирга ўрганиш ишларини олиб борди.

Аниқланишича, видео туманнинг “Отқамар” маҳалла фуқаролар йиғинида тасвирга олинган.  

“Вазиятни ҳудудга бориб ўргандик. Мутахассислар томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Аниқланишича, шамол оқими туфайли қўшни Туркманистон Республикасидан кичкина чигиртка тўдаси кириб келган. Аммо ушбу тўда беш ёшга тўлган, кўпайиш ва озуқланиш даври тугаганлиги туфайли аҳоли томорқаларига, қишлоқ хўжалигига зарар келтирмайди”, — деди туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Бердиев.

    Бошқа янгиликлар