Икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилгани айтилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон жорий йил 2-3 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев матбуот котиби хабар бермоқда.
Қайд этилишича, музокаралар кун тартибидан дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган. Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишлари кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу маълумотни Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам бериб ўтган, аммо у ташриф бўйича аниқ саналарни келтирмаган.






