Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
Ушбу маълумотни Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода тасдиқлаган. Ташриф доирасида бизнес учрашуви, иқтисодий ва инвестиция форуми, минтақавий илмий-амалий конференция ва бошқа бир қатор маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Дипломат ташриф яқин кунларда режалаштирилгани, бироқ аниқ сана ҳозирча номаълумлигини айтган. Раҳмонзода ташриф давомида ҳамкорлик масалаларини кенгайтириш кўзда тутилганини айтган.