Сал аввал Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Тожикистон президентини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Маросимда икки давлат мадҳиялари янграб, меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Мирзиёев бошчилигида ҳар икки давлат расмий вакиллари билан таништирув маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, томонлар ўртасида тор доирада учрашув ўтказилди.
Айни вақтда Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтаётган брифингда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, жорий йилнинг 20 июнь санасидан бошлаб Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.
"Darakchi" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов тадбирдан тўғридан-тўғри хабар бермоқда.






