1

Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари билан тор доирада учрашув ўтказди

СИЁСАТ 02.06.2022, 18:47
Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари билан тор доирада учрашув ўтказди

Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан тор доирада учрашув ўтказди.

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби хабар бермоқда.

Қайд этилишича, музокараларда асосий эътибор икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кун тартибини тубдан кенгайтириш масалаларига қаратилган.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш йўлидан қатъий боришларини тасдиқлашган.

"Давлат раҳбарлари савдони фаол кенгайтириш ва саноат кооперациясини кучайтириш, икки мамлакатнинг логистика ва транзит имкониятларини ривожлантириш ҳамда сув энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш орқали муносабатларни янги амалий мазмун билан бойитишга тайёрлигини билдирдилар. Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1