Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар билдирилган.
Жумладан:
Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обама;
Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ички ишлар вазири Муҳаммад бин Нойиф бин Абдулазиз Ол Сауд;
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси раисининг иккинчи ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;
Ўмон Султони Қобус бин Саид;
Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Ас-Сиси;
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;
Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний ўз табрикларини йўллаганлар.
Қутловлар келиши давом этмоқда.





