1

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисига мурожаат юборди

ЖАМИЯТ 08.07.2016, 16:24
Теглар: Тошкент
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисига мурожаат юборди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги брифингда шаҳар Маънавият ва  маърифат кенгашининг пойтахт аҳолисига мурожаати ҳақида маълумот берилди. 

Маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлими раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев ушбу мурожаатни ўқиб берди ва ундан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича гапириб ўтди. Мазкур мурожаатда шаҳарда Ўзбекистон Республикаси  Мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишлаб 50 ободлик куни акцияси эълон қилинди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар !

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, азим шаҳримизда энг улуғ, энг азиз айёмга катта тайёргарлик кўриляпти. Юртбошимиз раҳнамолигида кенг бунёдкорлик  ишлари олиб борилмоқда.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним !” деган буюк байрамимиз бош ғояси ҳар биримизни фидойилик қилишга ундайди.

Ўзимиз яшаб турган мўътабар юртнинг қадрига етиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи ҳисобланади. Она заминга муҳаббат эса уни обод қилиш орқали намоён бўлади. “Обод жойда – барака бўлади, унум бўлади”. Маҳалла ҳудудидаги тозаликни таъминлаш, санитария ҳолатни яхшилаш, боғлар яратиш, дам олиш майдончаларни ташкил этиш, “Тўйга тўёна билан” деганларидек, истиқлолимизнинг 25 йиллигига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшайлик. Ҳар бир туманда 25 та кўчани ободонлаштириш ва 25 та болалар ўйингоҳини бунёд этиш бўйича олиб борилаётган ишларга ёрдам берайлик.

Бебаҳо тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, халқ фаровонлигини ошириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ҳар биримизнинг эзгу мақсадимиздир.

Кўпни кўрган, меҳнаткаш ва олижаноб халқимизнинг мардлиги ва матонати эвазига эришилаётган юксак марра ва натижалар Ватанимизнинг обрўсини янада юксалтириб, кўпчилик мамлакатларни қойил қолдираётганлиги ва уларнинг ҳавасини уйғотаётганлигидан ғурурланамиз.

Мана шундай оламшумул ютуқларга ўз-ўзидан осонликча эришилгани йўқ. Ўз навбатида барчамиз“Ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак” деган теран фикрни дилдан ҳис этишимиз лозим.

Инсон учун она Ватанидан азизроқ макон йўқ бу дунёда. Чунки Ер юзида Ўзбекистонимиз – яккаю ягона. Бундан чексиз фахрланамиз.

Азизлар !

Пойтахтимизда мустақиллик байрами арафасида 50 ободлик кунини эълон қилиб, ҳудудларни тоза-озода қилиш ва маҳаллаларимиз ободлигини таъминлаш инсоний бурчимиздир.

Ана шу хайрли ишларга ўз ҳиссамизни қўшайлик, пойтахтимизни бундан-да гўзал ва обод шаҳарга айлантирайлик.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1