АсосийJamiyat

Андижонда калтакланган сув таъминоти ходими жанжални ўзи бошлагани маълум бўлди

'Андижонда калтакланган сув таъминоти ходими жанжални ўзи бошлагани маълум бўлди'ning rasmi

Аввалроқ Андижон вилояти Избоскан туманида сув таъминоти идораси ходими қарздор истеъмолчилар томонидан калтаклангани тўғрисида хабар берилганди. Туман ИИБ ҳолатга муносабат билдириб, зўравон истеъмолчи жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, 12 апрель куни жабрланувчи А.С. туманнинг “Тошлоқ” МФЙ, Адолат-1 кўчасида яшовчи қўшниси Н.М.ni (1976 йилда туғилган аёл киши) ҳақорат қилгани ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушган. Бу бўйича Избоскан тумани ИИБ ҲПБ ТП ПИ ходими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида (ҳақорат қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик юзасидан ҳужжатлар расмийлаштириб, белгиланган муддатда суд муҳокамасига тақдим этилган. Ҳолат юзасидан 17-май куни жиноят ишлари бўйича Андижон тумани суди томонидан A.S.ga нисбатан БҲМнинг ярим баробари (135 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шундан сўнг А.С. 23 май куни яна ушбу қўшниси Н.М. хонадонига соат 19:30 лар чамасида борган (А.С. ҳолат юзасидан берган кўрсатмасида Н.М.нинг хонадонига маст ҳолатда борганини баён этган). Ходим истеъмолчи томонидан фойдаланган тоза ичимлик сувидан 625 минг сўмлик қарздорлиги бўйича талабномани бериб, унинг аёллик шахсиятини камситиб, жанжаллашган. Бу вақтда уларни ажратиш учун келган Н.М.нинг ўғли М.М. онасига нисбатан А.С.томонидан қилинаётган муомалага чидай олмасдан унинг юз қисмига мушти билан бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Ҳолат ушбу куни Избоскан тумани ИИБнинг Шакл-1 китобидан 1011-рақами билан рўйхатдан ўтказилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳамда суд тиббий экспертизасининг хулосасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) билан суд муҳокамасига тақдим қилиш чораси кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар