АсосийDunyo

Отасига тарвуз узишда ёрдам бераётган хитойлик болакай ижтимоий тармоқ юлдузига айланди

Хитойнинг Юнчуань шаҳрида яшовчи болакайнинг тарвуз узишда отасига ёрдам бераётгани акс этган сурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида машҳур бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Маълумотга кўра, исми ошкор этилмаган 2 ёшли болакай фермада отасига тарвуз узишда ёрдам берган. Ижтимоий тармоққа сурати жойланган боланинг ота-онаси расм орқали тарвузга харидор излаган. 

Суратда болакай эгнига дуань — анъанавий Хитой кўйлагини кийган. Елкасига эса мева солиш учун мўлжалланган бамбукдан тўқилган сават илиб олган. Болакай акс этган сурат тўрт кунда 21 миллион лайк тўплаган.

Бошқа янгиликлар