1

ЮНИСЕФ ССВга 2150 та компьютер жамланмасини тақдим этди

ЖАМИЯТ 07.06.2022, 11:45
Теглар: Фирибгарлик
ЮНИСЕФ ССВга 2150 та компьютер жамланмасини тақдим этди

Жорий йил март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ томонидан 2022-2025 йилларга мўлжалланган 102,5 миллион АҚШ долларилик "Йўл харитаси" имзоланган эди.

Бугун ушбу ҳамкорлик доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигига мамлакатимизда миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш ва соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2150 та замонавий компьютер жамланмалари топширилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М.Мамедзаде, вазирлик масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тақдим этилган ушбу компьютер воситаларининг умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (ГАВИ) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш доирасида ажратилди.

Ушбу замонавий компьютер воситалари мамлакатимизда самарали вакцина ва иммунизация бошқарувини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббиёт муассасаларида соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришнинг функционал ахборот тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур жиҳозлар юртимиздаги мавжуд барча эмлаш пунктлари ва бирламчи тиббиёт муассасаларига етказиб берилади.

Шарҳлар

Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Вобкентда “E-IJRO AUKSION” орқали сотиб олинган ер ҳужжатларини расмийлаштирмоқчи бўлган фирибгарлик ушланди

15.04.2021, 17:08

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ермулккадастр” давлат корхонаси Вобкент туман филиали “Бир ойна” бўлими бошлиғи Ж.Г. фуқаро Р. томонидан...
Булоқбоши туман қурилиш бўлими мутахассиси фирибгарлик устида ушланди

09.03.2021, 15:20

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Булоқбоши туман қурилиш бўлими мутахассиси З.У. фуқаро Т.С.га савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси...
Уйни "тозаловчи" лўли аёл қўлга олинди

16.01.2021, 17:13

2020 йилнинг 29 октябрь куни соат 14:30 ларда лўли миллатига мансуб бўлган аёл, Яккасарой тумани Тошбулоқ кўчасида яшовчи Насиба А,ни алдаб 12.500.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини қўлга киритган....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1